Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси М.Ашимбаев бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистон-Қозоғистон ўзаро манфаатли муносабатларини, шунингдек, бутун Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақа раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни сифатли амалга ошириш учун иқтисодиёт, туризм ва қонун ижодкорлиги масалалари бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ишончли алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани, минтақалараро ҳамкорлик форумларининг мунтазам ўтказиб келинаётгани бунга ёрқин мисол бўла олиши ҳам қайд этилди.
Хусусан, Т.Нарбаева таъкидлаганидек, бундай шароитда икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги парламентлараро алоқалар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак. Шу муносабат билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бундан буён ҳам Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида ва ўзаро манфаатли икки томонлама муносабатларнинг мавжуд салоҳиятини имкон қадар оширишга қаттиқ бел боғлаган.
Ўз навбатида, учрашувда М.Ашимбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссия мажлислари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини, бу эса Марказий Осиё минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларининг муҳим натижаси эканини қайд этди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар 2023 йилда Тошкент шаҳрида Қозоғистон аёл ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш, шунингдек, транспорт, соғлиқни сақлаш ва минтақавий туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, «Бир тур – бутун минтақа» қўшма дастурини амалда рўёбга чиқариш доирасида янги йўналишларни ишлаб чиқиш орқали ривожлантириш чораларини кўриш бўйича келишувга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг