Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

Фото: Иллустратив
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун Она тили ва адабиёти фанидан ёзма шаклда, таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун Давлат тили ҳамда Математика фанларидан ёзма шаклда, Ўзбекистон тарихи фанидан ёзма ва оғзаки, Жисмоний тарбия фанидан эса амалий шаклда ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун Она тили ва адабиёти фанидан ёзма шаклда, таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун Давлат тили фанидан ёзма шаклда, асосий Математика, чуқурлаштирилган Математика ҳамда Тарих фанларидан ҳам ёзма шаклда ўтказилиши айтиб ўтилган.
Ўқувчининг танлови бўйича таълим тили қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида бўлган синфлар учун Она тили ва адабиёти фани ва Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан ёзма шаклда, Чет тили фанидан эса ёзма ҳамда оғзаки шаклда ўтказилади.
«Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг