Талабалар учун “Афв” кинокартинаси намойиш этилади
Бугун соат 10:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида талабалар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Зилола Жўраеванинг “Афв” бадиий фильми намойиш этилади.
Мазкур намойишлар Агентлик ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
“Афв” кинокартинаси реал воқеаларга асосланган бўлиб, турли жиноятлар билан қамалган ҳамда юртбошимиз томонидан афв этилган шахсларнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, постановкачи режиссёр Зилола Жўраева, оператор Илҳом Ҳамидов, бадиий раҳбар Саид Мухторов, продюсерлар Муножот Ҳошимова ва Зилола Жўраева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг