Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш учун қаерга мурожаат қилиши керак?
«Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, эндиликда талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 2025 йилнинг 1 ноябрь санасидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.
2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилиши белгиланган.
Шунингдек, 2026 йил 1 майдан ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган «Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси» дастури ишга туширилади.
2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг