Талабалар ихтироси пиёдалар хавфсизлигига кўмак беради
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда транспорт воситалари сони ортгани сари йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда. Улардан бири йўлларнинг светофор билан жиҳозланмаган пиёдалар ўтиш жойларида учрайди ва кўплаб бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлаётир.
Наманган давлат университети талабалари яратган инновацион лойиҳада айни масаланинг ечимига эътибор қаратилган. Унга кўра, лойиҳа муаллифи Баҳодирхон Аҳмедов ва унинг жамоаси пиёдалар йўлакларига ақлли маркет ўрнатишни таклиф қилмоқда. Асосий вазифаси пиёдани аниқлаш ва ҳайдовчиларни бу ҳақда огоҳлантиришдан иборат бўлган қурилма йўл белгиси шаклида бўлиб, доимий камера назоратида ишлайди. Аниқроқ айтганда, пиёда йўлакка қадам қўйиши билан ақлли маркетда қизил чироқ ёнади. Ҳайдовчи бу сигналдан пиёда йўлда эканлигини билиб, машинани тўхтатади. Йўловчи ўтиб бўлиши билан сигнал автоматик равишда ўчади.
— Мазкур лойиҳани яратиш жараёнида жамоавий ишлаб, сунъий интеллект асосида ҳаракатни аниқлаш ва огоҳлантирувчи тизимларни интеграциялашни ўргандик. Янгилигимиз амалда татбиқ этилса, айниқса, қишлоқ ҳудудлари ва шаҳар чеккаларида пиёдалар хавфсизлигини ишончли таъминлаш имконияти яратилиб, бахтсиз ҳодисалар камаяди, кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади, — дейди Б.Аҳмедов.
Изланувчан талабалар айни пайтда ўз ихтиросини рўйхатдан ўтказиш ва амалиётга тезроқ жорий этиш ҳаракатида. Бу масалада уларнинг дахлдор ташкилотлар кўмагидан умиди катта.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг