Таксичи маст ҳолатда ухлаб қолган йўловчи номига кредит расмийлаштириб олди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси мижозга наркотик модда қўшилган сув ичириб уни ухлатиб қўйгани ва унинг номига 12 миллион сўм миқдорида кредит расмийлаштириб олгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга пойтахт ИИББ матбуот хизмати ойдинлик киритди.
Аниқланишича, таксига чиққан аёл аввалдан спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда бўлган ва ҳайдовчига манзил геолокациясини кўриши учун ўз ихтиёри билан қўл телефонини топшириб қўйган. Таксичи уни наркотик модда қўшилган сув билан ухлатиб қўймаган.
Машина ҳайдовчиси ва унинг шериги ухлаб қолган аёлнинг телефонидаги илова билан унинг номига онлайн банкларнинг биридан 12 миллион сўм миқдорида микроқарз расмийлаштириб, бошқа картага ўтказиш орқали банкоматдан нақдлаштириб олган.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ҳар иккала шахс қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда жабрланувчига етказилган моддий зарар қоплаб берилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг