Таиландда ўзбекистонлик аёл 6-қаватдан тушиб кетди

16:05 09 Декабрь 2024 Жамият
345 0

Фото: Naewna

Таиланднинг Паттайя шаҳрида 25 ёшли ўзбекистонлик аёл меҳмонхона балконидан йиқилиб, оғир жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни маҳаллий вақт билан 12:30 да қутқарув марказига Жанубий Паттайядаги меҳмонхонада чет эллик аёл ҳушсиз ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган.

Аниқланишича, у бинонинг 6-қаватидаги хоналардан бирида икки дўсти билан яшаган 25 ёшли ўзбекистонлик аёл бўлган. Унинг ўнг оёғи цинган ва бошидан жароҳат олган. Қутқарувчилар аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатгач, зудлик билан шифохонага олиб кетган.

Полиция ўзбекистонлик аёлнинг икки дўстини сўроқ қилмоқчи бўлган, бироқ улар маст ҳолатда бўлган. Офицерлар ҳозирда воқеа сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер