Таиландда ўтаётган халқаро мусобақада юртдошимиз олтин ҳамда кумуш медалларга сазовор бўлди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ушбу мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлев олтин ҳамда кумуш медалларига сазовор бўлди.
Халқаро турнирда иштирок этаётган каноэчимиз дастлаб «Sea Open» мусобақасида қатнашиб кумуш медални қўлга киритди. Сўнгра «Thailand open» турнирида иштирокини бошлаб, якунда олтин медаль соҳибига айланган.
Маълумот учун, эндиликда ҳамюртларимиз Паттая шаҳри мезбонлик қилаётган 12 мартгача ташкил этилиши режалаштирилган У18 ва У23 ёш тоифалари ўртасидаги қитъа биринчиликларида ўз омадларини синаб кўришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг