Таҳририят туҳфаси китобхонлар учун ҳақиқий совға бўлди
Фото: «Халқ сўзи»
Инсон камолотида китобнинг аҳамияти жуда катта. Зеро, мутахассисларнинг маълум қилишларича, электрон шаклдан кўра босма нашрдаги маълумотнинг таъсир кучи 70 фоизга ортиқ экан. Шу боис китоб ўқиган кишининг маънавияти, билим доирасида, дунёқараши бошқаларга нисбатан теранроқ бўлади. Тан олиш керак, маълум вақт давомида кутубхоналаримиздан ўқувчилар қадами ариди. Бутун диққат-эътиборимизни виртуал оламга қаратдик. Бироқ, бу илмга бўлган эҳтиёжни биз хоҳлаган даражада қондириб бера олмади. Шунда босма нашрларнинг қадр-қимматини олдингидан-да кўпроқ англай бошладик.
- Сўнгги йилларда кутубхонамизда китобхонлар сони деярли икки баробарга ортган, - дейди Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона марказининг раҳбари Гулнорахон Исмоилова. – Мисол учун, 2018 йилда уларнинг сони 27 минг 601 кишини ташкил этган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 47 минг 294 нафарга етди. Бунга энг аввало, ҳамюртларимизда босма нашрларга бўлган эътиборнинг ортганлиги сабабдир. Қолаверса, кутубхонамизда 2019-2021 йилларда 5 млрд. 859 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирлаш ишларининг олиб борилиши натижасида ўқувчиларга кўплаб қулайликлар яратилди.
Ҳозирги кунда ахборот кутубхона жамғармаси фонди 892 мингдан ортди. Улардан 568 минг 261 нусхаси босма нашрларни ташкил этади. Куни кеча “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан “Эзгу янгиланишлар мамлакати”, “Биринчи ренессанс алломалари” ва бошқа бадиий тўпламларнинг тақдим этилиши китобхонлар учун ҳақиқий совға бўлди.

- Сабаби, таниқли шоир ва журналист Ўткир Раҳмат қаламига мансуб ушбу китобларда мамлакатда юз бераётган эврилишлар, юксалишлар ўз ифодасини топган,-суҳбатда давом этади кутубхона раҳбари Гулнорахон Исмоилова. –Халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишда амалга оширилаётган тарихий воқеаларни билиши, ўрнак олиши, унинг бевосита иштирокчисига айланишида ушбу тўпламларнинг аҳамияти катта бўлади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг