Тадқиқотчилар микропластиклар келажакда одамларга қандай таъсир қилишини кўрсатиб беришди
“BusinessWaste.co.uk” экспертлари сунъий интеллект технологиясини қўллаб микропластикларнинг инсон организмига таъсири туфайли одамлар келажакда қандай кўринишини акс эттирувчи тасвирларни яратди.
Мутахассисларнинг фикрича, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ҳаво орқали инсон организмига узоқ вақт давомида ёки доимий равишда узунлиги беш миллиметрдан ошмайдиган майда пластик бўлакларининг кириши терининг сурункали яллиғланишига, тошмаларга ва экзема (чилла яра)га ўхшаш ҳолатга олиб келиши мумкин. Шунингдек, рефлексларнинг секинлашиши, хотира билан боғлиқ муаммолар ва қўлларнинг сезиларли даражада титраши кузатилади.
Бошқа нохуш ножўя таъсирлар назоратсиз вазн йўқотиш ёки аксинча, вазн ортиши, соч толаларининг ингичкалашиши ва тери рангининг ўзгариши бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Муаллифларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект технологияси ёрдамида бундай суратни яратишдан мақсад одамларни ўйлашга мажбур этиш ва ушбу кенг кўламли муаммога эътиборни қаратишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг