Тадбиркорлар бирлашмаларининг роли янада оширилади
“Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-126-сон, 14.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ (Компания) ташкил этилди ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўмаклашиш (экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш бундан мустасно) учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Савдога кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш ҳамда Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи Компанияга берилди.
“Ўзбекэкспертиза” АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва айрим давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига инвесторларни жалб қилиш, уларнинг иштирокчиларига кўмаклашиш Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири сифатида белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг