Тадбиркорлар билан мулоқотни ташкил қилишнинг янги тартиби жорий этилади
«Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
- раҳбарлар ҳар чоракда тасдиқланадиган режа-графиклар асосида ҳудудларда тадбиркорлар билан «Бизнес ҳамроҳ» марказларида учрашади;
- режа-графиклар ҳар чоракда барча учун очиқ ҳолатда «Бизнес ҳамроҳ» электрон платформаси ва тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
- платформадаги «Раҳбарлар билан мулоқот» модули орқали бир чорак давомида 1 та ҳудуддан камида 10 нафар тадбиркорнинг мурожаати йўналтирилган ташкилот раҳбарлари кейинги чорак учун мўлжалланган режа-графигига ушбу ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказишни киритади;
- учрашувларда кўтарилган ва «Бизнес ҳамроҳ» марказининг «Call markazi»дан келиб тушган мурожаатлар платформа орқали «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига киритилади.
Шунингдек, «Бизнес ҳамроҳ» марказлари зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларига тўғридан-тўғри жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг