«Тадбиркор» Кармана туман ҳокимлиги захирасидаги 1 гектар ерни 2 миллиардга сотмоқчи бўлди

Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Хусусан, Навоий вилоятида хусусий тадбиркор Кармана туман ҳокимлиги захирасидаги 1 гектар ерни ўзиники деб кўрсатиб, уни сотиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 миллиард сўм талаб қилган. У 1 миллиард сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон вилоятида эса Хўжаобод туманида яшовчи ака-ука давлат захирасидаги 2 гектар ерни 300 минг АҚШ долларига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Улардан бири 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Фарғона вилоятида Учкўприк туманидаги фермер хўжалик раҳбари 50 сотих ерни 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 45 минг АҚШ долларини олганида ушланган. Қува туманида эса қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона раҳбари 10 сотих ерни турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тошкент шаҳрида 16 сотих давлат захирасидаги ер майдонини 352 минг АҚШ долларига сотишга уринган шахс ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди. У 30 минг АҚШ долларини олганида ушланган. Шунингдек, унинг шериги бўлган ва илгари фирибгарликда айбланган шахс ҳам пулни олганида қўлга тушди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ер билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга қарши курашни давом эттиради, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг