Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади

Фото: Иллустратив
Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарор қабул қилинди. Президентнинг 2025 йил 14 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, мамлакатда «Тадбиркор аёллар» платформаси ва бир қатор дастурлар ишга туширилади.
Қарорга кўра, етакчи ишбилармон аёллардан иборат «Тадбиркор аёллар кенгаши» ташкил этилади. Ушбу кенгаш аёллар бизнесига оид муаммоларни ўрганиш, янги ташаббусларни илгари суриш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мазкур қарорга асосан, 2025 йил 1 июлгача «Тадбиркор аёллар» платформаси ишга тушади. Ушбу платформа аёлларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда бир қатор қулайликларни яратади. Хусусан, хомашё сотиб олишга кўмаклашиш, маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш, кооперация имкониятларини кенгайтириш, зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш ҳамда лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш режалаштирилган.
Шунингдек, 2025 йил 1 майдан бошлаб «Ҳамкор тадбиркор» дастури ҳам тақдим этилиши коъзда тутилмоқда. Бу дастур орқали ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берилади.
Шунингдек, кооперация асосида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда маҳсулотларини жойлаштириш ва сотиш бўйича имкониятлар яратилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 августга қадар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланиши белгиланган. Ушбу стратегия орқали тадбиркор аёлларга молиявий ресурслардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади ва кредит олиш шартлари яхшиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг