Табиий узоқ умр кўриш сири фош бўлди

Бар-Илан университети олимлари табиий узоқ умр кўриш сирини очишди. Улар сўнгги тадқиқотда сисемаликларда умр давомийлиги билан боғлиқ бўлган белги ва оқсил ўзгаришларини аниқлашга муваффақ бўлишди. “Nature Communications” илмий журналида чоп этилган ушбу тадқиқот инсоният учун ҳам соғлом қариш йўлида янги эшикларни очиши мумкин.
Тадқиқот профессор Хаим Коэн раҳбарлигида Бар-Илан университетининг “Соғлом инсон қариш маркази” ҳамда Хайфа университетидан доктор Саги Снир ҳамкорлигида амалга оширилди. Уларда мақсад фақат умрни узайтириш эмас, балки инсон ҳаётидаги соғломлик даврини ҳам кенгайтиришдан иборат бўлди. Улар бунда табиатнинг ўзига мурожаат қилиб, эволюция давомида ривожланган узоқ умр билан боғлиқ механизмларни ўрганишди.
Тадқиқот доирасида Сара Фелдман-Трабелси номли докторант янги ҳисоблаш воситаси – PHARAOH (Positive posttranslational Modifications Regulator of Healthspan) дастурини ишлаб чиқди. Ушбу дастур 107 хил сисемалик турлари бўйича оқсил таркибларини таққослаб, умри узун бўлган турларда қандай посттрансляцион модификациялар (PTMs) кўпроқ учрашини аниқлади. Бу модификациялар ҳужайра ичидаги муҳим жараёнларни бошқаради ва хавфли касалликларга қарши бардошни оширади.
PHARAOH дастури орқали аниқланган белги ва модификациялар, тажриба йўли билан ҳам синаб кўрилди ва уларнинг қаришга қарши таъсири тасдиқланди. Ушбу натижалар узоқ умр кўрувчи ҳайвонлардаги мураккаб биологик ҳимоя механизмлари ҳақида янги тушунчалар берди. Жумладан, китлар каби улкан ҳайвонларда ракс касаллиги нисбатан кам учрайди, бунга улардаги муайян PTMs сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Профессор Хаим Коэн таъкидлашича, тадқиқот натижалари келажакда рак, Альцгеймер, диабет каби қариш билан боғлиқ касалликларга қарши самарали муолажа усулларини ишлаб чиқишга замин яратади. Шу билан бирга, узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришни табиатнинг ўзи қандай амалга ошираётганини ўрганиб, инсонлар учун ҳам шунга ўхшаш стратегик ечимлар қидирилади.
Олимлар бу йўналишдаги ишларни давом эттириш ниятида. Улар табиатда мавжуд бўлган узоқ умр кўриш сирларини ўрганиш орқали инсоният саломатлиги учун янги умидлар эшигини очишни мақсад қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг