Сувчиларга транспорт воситалари ва замонавий жиҳозлар топширилди

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Мирзаобод туманидаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг фаол ходимларига электр билан ҳаракатланадиган қулай транспорт воситалари, планшетлар ҳамда бошқа зарур техник жиҳозлар тантанали тарзда топширилди.
— Сув хўжалигининг қуйи бўғини ташкилотларининг моддий-техник базаси йилдан йилга мустаҳкамланмоқда, — дейди Мирзаобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Собитжон Неъматов. — Буларнинг бари сувчиларнинг меҳнат шароитини янада яхшилаш баробарида сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Тадбирда 20 нафар энг фаол гидрометр ва участка бошлиқларига икки турдаги электр транспорт воситалари топширилди. Маълум қилинишича, яқин кунларда ходимларга яна 25 та скутер тақдим этилади. Эътиборлиси, «Сув етказиб бериш хизмати» ДМнинг барча ходимларига Қурбон ҳайити муносабати билан ёрдамчи хўжаликларда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пул мукофотлари ҳам берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг