Сурункали стресс саратонни келтириб чиқариши мумкин

11:59 17 Апрель 2024 Дунё
437 0

Иллюстратив фото

Шифокорлар тез-тез такрорлайдиган битта муҳим тавсия бор: «Асабийлашманг!» Бунинг сабаби Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қуйидаги хулосада аниқ ифодаланган: стресс инсон ҳаётига таҳдид солувчи бешта асосий хавфли омиллардан биридир.

Стресс, ортиқча асабийлашиш ва руҳий тушкунлик кўплаб касалликларнинг сабаблари ҳисобланади. Американинг Cold Spring Harbor лабораторияси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотда стресс ва саратон ўртасидаги боғлиқлик аниқланди. Стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашади. Асосийси адреналин. Унинг ёрдамида юрак тезроқ уради, қон босими кўтарилади ва тана қўшимча энергия ишлаб чиқаради.

Худди шу ҳолат кортизол гормонини ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Натижада, қондаги шакар миқдори нормадан ошиб кетади. Ўз навбатида, таҳдиднинг йўқолиши билан гормонлар нормал ҳолатга қайтади.

Аммо, агар инсон доимий стресс шароитида яшаса ёки тез-тез тушкунликка тушиб қолса, юқоридаги гормонлар барча органларнинг ишига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва аста-секин турли хил хавфли касалликларни келтириб чиқаради.

Хусусан, АҚШ олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларда сурункали стресс саратон ҳужайралари пайдо бўлишига олиб келиши аниқланган. Яъни, биз тушкунликка тушганимизда, қондаги нейтрофиллар ёпишқоқ тузилмаларни ҳосил қилади, бу эса тананинг ўсмаларга мойиллигини оширади.

Олимларнинг фикрича, ушбу тадқиқот саратон касаллигини даволашнинг янги усуллари ва самарали стратегик ёндашувларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?