Сурхондарёлик тадбиркор Бахром Раупов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан соҳага илғор ташаббус ва инновацион ғояларни самарали татбиқ этиб келаётгани, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётгани, ҳудудда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Surkhon Sandwich» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Раупов Бахром Қаюмович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг