Сурхондарёдаги аянчли ЙТҲда 62 ёшли эркак ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Cobalt» ва «Nexia-2» иштирокида юз берган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 19 октябрь куни соат 09:40 ларда Қумқўрғон тумани «Азларсой» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-162 (4Р-104) автомобиль йўлининг 7-километрида рўй берган. «Cobalt» автомашинасини бошқариб келаётган 28 ёшли ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетиши туфайли ўз йўналишида келаётган, 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia-2» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia-2» русумли автомобилида йўловчи сифатида кетаётган 62 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи, 66 ёшли аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг