Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади
«Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
- Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида «Омонхона» туристик маркази;
- Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида «Цангардак» туристик маркази;
- Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида «Обиҳаёт» туристик маркази;
- «Омонхона», «Цангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.
Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.
Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг