Сурхондарёда вилояти секторлари боғи ташкил этилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Республикамиз бўйлаб қизғин паллага кирган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда. Бу хайрли акцияда вилоят нуронийлари, ёшлар ҳамда турли жамоат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этаётир.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ташаббуси билан секторлар боғи ташкил этилмоқда. Вилоят сектор раҳбарлари бошчилигида, вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси боғлари барпо қилинди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги учун ажратилган Ангор тумани Каттақум маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонида 2 минг дона ўрик кўчатлари экилди.
Таъкидлаш жоизки, Сурхондарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 16 миллион, шу жумладан, куз ойларида 6 миллион туп мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экиш режалаштирилган.
И. Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг