Сурхондарёда Қорабайир отлари маҳорат мактаби очилди

14:44 03 Октябр 2021 Спорт
453 0

Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, мактаб фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ишлаб чиқилган бўлиб, 50 нафар ходим ва мураббийлардан иборат мутахассислар жалб этилган.

Отчопар майдони ва бугунги кунда Қорабайир отлари маҳорат мактаби сифатида янги қиёфада ўз фаолиятини бошлаган ушбу муассаса қарийб 65 гектар ер майдонига эга.

Шундан сўнг, тадбир давомида 400 нафарга яқин воҳалик чавандозлар ва вилоят ҳарбий хизматчилари иштирокида “От пойгаси”, “От устида кураш” ва “Улоқ-кўпкари” каби от спортларига старт берилди.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва фаол чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар, юртимизда ёшларнинг миллий қадриятларимизни чуқур ўрганишлари орқали, ватанпарварлик руҳида ўсиб-улғайиши ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер