Сурхондарёда миллат ғурурига юксак эҳтиром
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Бугун эрта тонгда Термиз шаҳридаги «Болажон боғи» ҳудудидан Ёшлар маркази биносигача бўлган ҳудудгача 30 метрлик байроқни олиб юриш марши ўтказилди.
Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, эзгулик акциялари, спорт мусобақалари, мусиқий байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Термиз шаҳридаги «Болажон боғи»да ҳам эрта тонгдан мусиқа садолари янгради. Миллатимиз фахри, миллий ғуруримиз тимсоли бўлмиш 30 метрлик узунликдаги байроқни олиб юриш марши шу ердан старт олди. Ёшлар марказигача бўлган масофагача ўтказилган ушбу йирик тадбирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари ҳамроҳ бўлишди. Тадбир вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Миллий гвардия, Мудофаа бошқармаси ва кўплаб ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилиб, ёшликка хос жўшқинлик, завқ, ўзгача кўтаринки руҳда ўтказилди.
— Тарихдан маълумки, давлат байроғи адолат, буюк куч-қудрат рамзи сифатида эъзозланган, — дейди 3-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сарвиноз Эркинова. — Жангу жадалларда юксак мардлик ва жасорат белгиси сифатида энг кучли, баҳодир, садоқатли ўғлонларга ҳадя этилган. Айни пайтда биз ёшлар онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда бу тадбирларнинг ўрни беқиёс.
Ёшлар маркази биноси олдида ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими воҳа аҳлига байроғимизнинг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Ҳарбий оркестрлар, хушовоз хонандалар томонидан Ватан мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» мажмуасининг концертлар залида тантанали байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг