Сурхондарёда «Labo» ва «Cobalt» тўқнашди, 6 киши жароҳатланган

10:09 09 Октябр 2025 Жамият
135 0

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида пахта теримидан аёлларни миндириб қайтаётган «Labo» «Cobalt» билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа 2025 йил 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани «Гулбоғ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. Ўша куни ҳайдовчи «Labo» автомобили бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарасидан келаётган «Cobalt» билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатда «Labo» русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 5 нафар йўловчи аёллар шу пайтнинг ўзида турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман касалхонасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бандихон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Kun.uz» нашри суҳбатдошига таяниб, «Labo» бортида 16 нафар аёл бўлгани ҳақида хабар берди. Бироқ ЙҲХБ бу маълумотлар асоссиз эканини қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?