Сурхондарёда «Cobalt» автомобили каналга тушиб кетди (+видео)

14:49 21 Май 2025 Жамият
197 0

Кеча, 20 май куни соат 16:29 да Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Истиқлол юлдузи» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ҳазарбоғ» каналига «Cobalt» русумли автомобиль эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатга асосан, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?