Сурхондарёда 29 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олди

16:08 05 Январь 2026 Жамият
346 0

Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида 29 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши, конституциявий ҳуқуқ ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши йўлида муҳим қадам бўлди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда фуқаролик паспортлари ўз эгаларига топширилди. Фуқароликка қабул қилинганлар орасида 20 йилдан буён туманда яшаб келаётган Севара Довутова ҳам бор.

— Бугун умримдаги энг бахтли кунлардан бири. Энди мен ҳам шу юртнинг тўлақонли фуқаросиман. Бу имконият учун Президентимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман, — деди у.

Маросимда иштирок этган мутасаддилар мазкур қарор инсон қадрини улуғлаш, адолат ва бағрикенглик тамойилларининг амалий ифодаси эканини таъкидладилар.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер