Сурхондарёда 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

12:53 28 Июль 2025 Жамият
102 0

Сурхондарё вилоятида 439 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Термиз шаҳридаги «Х.М» МЧЖга қарашли нотурар бинода газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида 1,3 миллиард сўмлик 439 минг куб метр табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли тадбиркорлар шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қатар Европа Иттифоқининг компанияларнинг барча етказиб бериш занжирларини барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлигини текшириш бўйича директиваси талабларига рози бўлмагани учун Европага суюлтирилган газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилгани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?