Сурхондарё вилояти маҳалла уюшмасига бошлиқ тайинланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Абдураимов Сайдулла Бердишукурович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
С.Абдураимов 1980 йилда Ангор туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – математика, юриспруденция.
Меҳнат фаолияти давомида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Адлия бошқармаси ва «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят Кенгашида турли вазифаларда ҳамда Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди. Шунингдек, 2020 йилдан буён вилоят Кенгаши депутати.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача ушбу лавозимда Шерпўлат Бойқулов Мамараимович ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг