Суриянинг ҳеч қачон иккинчи Афғонистонга айланмаслиги иддао қилинди
Сурияда президент Башар Асад режимини ағдарган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» раҳбари Ал-Жулоний мамлакатнинг келгуси тақдири ҳақида фикр билдирди. Сурия урушдан чарчаган ва қўшнилари ёки Ғарб учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Ал-Жулоний BBCга берган интервюсида маълум қилди.
«Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ҳеч қачон тинч аҳолига ёки фуқаролик ҳудудларга ҳужум қилмаган. Аслида улар ўзларини Асад режими жиноятларининг қурбонлари деб ҳисоблайди. Жабрланганларга золимлар каби муносабатда бўлишни тўхтатинг, ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаринг», — дейди Жулоний.
«Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ўз фаолиятини 2016 йилда «Ал-Қоида»дан ажралиб чиққан ҳолда бошлаган. Бугунги кунда БМТ, АҚШ, Европа иттифоқи, Буюк Британия, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлар «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом»ни террористик ташкилотлар рўйхатига киритган.
Ал-Жулоний Сурияни Афғонистонга ўхшатиш ҳақидаги шубҳаларга ҳам кескин фикр билдириб ўтди. Унга кўра, бу мамлакатлар жуда фарқли ва турли анъаналарга эга. Сурияда менталитет бошқача.
Жулонийнинг фикрича, Сурия келажаги учун аёллар таълими жуда зарур. Келажакда ҳам аёллар таълимига алоҳида эътибор қаратилади. Саккиз йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келаётган Идлибдаги университетларда кўплаб аёллар таълим олган. Бугунги кунга келиб университетлардаги аёлларнинг улуши 60 фоиздан юқорироқни ташкил қилади.
«Сурияда ҳуқуқшунослардан иборат қўмита ташкил этилиб, унда янги конституцияни ишлаб чиқамиз. Ҳар қандай ҳукмдор ёки президент қонунга бўйсуниши шарт. Сурия ҳеч қачон иккинчи Афғонистонга айланмайди», — дея қатъий таъкидлайди Жулоний.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг