Сурия қанча олтин захирасини сақлаб қолгани маʼлум бўлди
Сурия Марказий банкида ҳозирги бозор қиймати тахминан 2,2 млрд долларга тенг 26 тонна олтин сақланмоқда.
“Reuters“ хабарига кўра, Сурия МБ валюта захиралари нақд пулда 200 млн долларни ташкил этмоқда. Собиқ ва амалдаги суриялик амалдорлар таъкидлашича, доллар захиралари деярли тугаб битган. Банк омбори портлашлардан ҳимояланган, уни очиш учун кодлар кетма-кетлиги ва учта калит керак, улар ҳар хил одамларнинг қўлида, деди манбалардан бири. Дамашқ мухолифатчилар қўлига ўтганидан сўнг, бир неча кун ўтиб, Сурия янги маъмуриятининг вакиллари келиб, банкни кўздан кечиришган.
Марказий банкнинг валюта захиралари нақд шаклда атиги 200 миллион долларни ташкил этади, дейди манбалардан бири Reuters агентлигига.
Гарчи барча захиралар нақд пулда сақланмаса ҳам, урушдан олдинги билан солиштирганда сезиларли даражада пасайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг