Суратларда акс этган жозиба пандемияни енгиш сари куч беради (Фоторепортаж)

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”
Пандемия инсоният бошига оғир синовларни солди. Шундай пайтларда одам ҳамма ташвишларни унутиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришни жуда-жуда истайди. Кимдир китоб ўқиш, яна биров кино кўриш орқали ўша чарчоқларини унутгиси келади.
Саргузаштларга ўч тиниб-тинчимас одамлар эса саёҳатни маъқул кўришади.
Ўзбекистонда эса юраклардаги ғуборларни бир зумда чиқариб юборадиган, тафаккурга ўзгача гўзаллик, тарихий назокат, эртакнамо жилваларни олиб кирадиган маконлар кўп. Балки юртимизга ташриф буюраётган хорижлик сайёҳларга ана шу ёрқин жиҳатлар ўзгача кўтаринкилик, битмас-туганмас илҳом берар...
Нафақат ўзга юртдан келганларга, балки ҳамюртларимизга ҳам бундай манзаралар чексиз ижод гаштини бахш этса не ажаб.
Агар улардан бири бизнинг фотомухбир Ҳасан Пайдо бўлса-чи? Ушбу саволга ҳамкасбимиз объективига Хиваю Урганчларни "жойлаб", гўзал жавоб бергандек гўё.
Уларни томоша қилиб одамда нафақат ўзбек халқининг буюк ўтмишидан фахрланиш туйғуси жўш уради, балки қалбида, тафаккурида коронавирусни енгишга бўлган матонат, ўчмас ишонч янада кучаяди. Кўринг, завқланинг, баҳо беринг.
Балки сиз ҳам ана шу руҳий қувватни ўзингизда ҳис этарсиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг