Суперлига тўпурари фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини «Персеполис» клубида давом эттиришга яқин. Бу ҳақда «Total Fut» портали хабар бермоқда.
Унга кўра, футболчи айни вақтда Эронга етиб борган ва жамоа вакиллари билан музокара ўтказмоқда. Ушбу жараён ижобий якунланса, футболчи тез орада Теҳрон клуби билан шартнома имзолайди.
Шунингдек, манба хабарида Сергеев билан шартнома 1,5 йилга тузилиши ва бу вақт мобайнида футболчи 1,5 миллион евро ишлаб олиши ҳақида маълумот берилган.
Маълумот учун, Игорь Сергеев ўтган йилги мавсумни «Пахтакор» клубида ўтказган ва 20 та гол киритган ҳолда Суперлига тўпурарига айланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг