Сунъий интеллектга «Судья мантияси»ни кийдиришмоқчи. Энди ҳуқуқшунослар ҳам ишсиз қоладими?

20:50 13 Июнь 2024 Дунё
560 0

Бразилия суд харажатларини камайтиришга ёрдам бериш учун «OpenAI»ни ёллади. Ҳамкорлик турли ҳуқуқий вазифаларни автоматлаштириб, сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали суд жараёнини соддалаштиришга қаратилган.

Бразилия ҳукумати сунъий идрокни татбиқ этиш қонуний жараёнларга сарфланган вақт ва ресурсларни сезиларли даражада қисқартиришини тахмин қилмоқда. Бир қатор вазифаларни автоматлаштириш орқали суд тизими мураккаб ишларга кўпроқ эътибор қаратиши, ҳуқуқий тизимнинг умумий самарадорлигини ошириши мумкин.

«OpenAI» технологияси катта ҳажмдаги ҳуқуқий маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда судьялар ва адвокатларга ёрдам берадиган тушунчалар бериш учун ишлатилади. «Бу тезроқ ва асосли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради», деган умидлар бор.

Мамлакатда давлат хизматлари сифати ва қулайлигини ошириш учун турли технологияларга сармоя киритиляпти. Бу ҳаракат янада самарали ва шаффоф ҳукумат яратиш йўлидаги ҳал қилувчи қадам сифатида кўрилмоқда.

Сунъий интеллектнинг ҳуқуқшунослик тизимларига интеграцияси адвокатларнинг ишсиз қолишини англатмайди. Шундай бўлсада, ҳуқуқшунослик бўйича эксперт Ричард Сасскинднинг фикрича, «Адвокатлар ўрнини технология эгалламайди, аммо технологиядан фойдаланмайдиган адвокатлар ўрнини эгаллайди».

«Сунъий идрок ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ҳуқуқий тадқиқотлар каби одатий вазифаларни бажара олсада, у адвокатлар тақдим этадиган нозик мулоҳазалар ва шахсий маслаҳатларнинг ўрнини боса олмайди», дейди у. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?