Сунъий интеллект бўйича етакчи бўлган мактаблар электромобиль билан тақдирланади
Сунъий интеллект бўйича етакчи бўлган мактаблар электромобиль билан тақдирланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.
Билдирилишича, 2025 йил 31 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни IT соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 849-сонли қарори қабул қилинган.
Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш ва мазкур лойиҳа доирасида йил якунига кўра энг юқори натижаларга эришган ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ҳамда таълим ташкилотларини рағбатлантириш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Ҳар йили «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилиши белгиланди.
Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан:
- 100 нафар ўқитувчи — 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;
- 10 нафар ўқитувчи — хорижий саёҳатга йўлланма;
- 500 нафар ёшлар — ноутбук;
- 500 нафар ёшлар — қимматбаҳо совғалар;
- 3 та олий таълим ташкилоти — пул мукофоти;
- 2 та умумтаълим мактаби («Президент совғаси») — электромобиль билан тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг