Сулола давомчиси эканимдан фахрланаман
Кечагидек эсимда, отамга “Мен сизнинг изингиздан бораман”, деганимда у киши жуда хурсанд бўлиб, “Баракалла, ўғлим. Сен ишончимизни оқлайсан, албатта”, дея оқ фотиҳа берганди.
Дастлаб Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида таҳсил олдим. Ҳарбий билим ва кўникмаларимни мустаҳкамлаб бордим. Юртимизнинг қай бир сарҳадида хизмат бурчимни ўтамай, Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номга муносиб бўлишга интиляпман. Ватанимиз осмони тинч ва мусаффо бўлиши, миллий армиямиз унда йигитлик бурчини ўтаётган ёшлар учун ҳаёт мактабига айланиши йўлида биз, ҳарбий хизматчилар бундан кейин ҳам ўз билим ва салоҳиятимизни аямаймиз. Ҳарбийлар сулоласи давомчиси эканим ҳам зиммамга катта масъулият юклайди. Боиси нафақат отам, балки раҳматли бобом ҳам умрининг анча қисмини армияга бағишлаган. Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган. Шундай сулоланинг вакили эканим менга ғурур бахш этади.
Айни пайтда истеъфодаги подполковник саналган отамнинг изларидан бориб кам бўлаётганим йўқ. Тўрт нафар фарзандим бор. Уларни эл-юртга садоқатли, ватанпарвар қилиб тарбиялашни ҳам оталик, ҳам офицерлик бурчим деб биламан.
Ориф ЖУМАЕВ,
Бухоро вилоятидаги Н-ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий – мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг