Суғуртанинг барча турлари электрон амалга оширилади

11:57 25 Октябр 2021 Ҳужжатлар
1800 0

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5265-сон, 23.10.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.

2022 йил 1 июнгача транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

2022 йил 1 июлдан инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?