Судья лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисобга олишда ўзгартиришлар киритилди
Ҳукумат қарори билан “Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Эндиликда қуйидагилар ҳам судья лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳисобга олинади:
● илгари судья лавозимида ишлаган шахсларнинг Олий суд аппарати раҳбари, бошқарма бошлиғи ёки Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа лавозимларда ишлаган даври;
● Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг Судьялар олий мактабида ишлаган даври.
Шунингдек, эндиликда шахснинг Қонунчилик палатаси ёки Сенат қарори билан лавозимда бўлган даври ҳам судья лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳисобга олинади (илгари фақат Президент ёки Ҳукумат қарори билан).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг