ССВ коронавирусдан вафот этган 11 ёшли бола ўлими юзасидан изоҳ берди

14:59 18 Сентябр 2020 Жамият
1701 0

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро М.Ў.нинг вафоти юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 С га кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига 2 марта стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11 – 20 июлда Чирчик шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган. 

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган. 

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер