Спортнинг шахмат тури бўйича “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди

15:05 01 Ноябрь 2023 Спорт
219 0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида спортнинг шахмат тури бўйича жорий йил давомида жойларда ўтказилган ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг биринчилиги мусобақаларида, жами 4000 дан ортиқ шахсий таркиб бир неча босқичларда сараланиб, 19 нафар эркаклар ва 19 нафар хотин-қизлар “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” учун бўлиб ўтган республика биринчилигида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Куни кеча, Тошкент шаҳрида ўтказилган “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги”нинг республика босқичи Ўзбекистон шахмат федерацияси вакиллари билан ҳамкорликда Шахмат Академиясида бўлиб ўтди. Мусобақада вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларидан 38 нафар (19 нафар эркаклар ва 19 нафар хотин-қизлар) спортчилар иштирок этиб, халқаро шахмат қоидалари асосида ўзаро беллашдилар.

Қизғин ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, эркаклар ўртасида, шахсий ҳисобда 1-ўринни Фарғона вилояти вакили майор Қ.Эргашев, 2-ўринни вазирлик Академияси вакили подполковник Ш.Мирзаев ҳамда 3-ўринни Сирдарё вилояти ФВБ вакили катта сержант З.Вохиджоновлар қўлга киритган бўлсалар, хотин-қизлар ўртасида, 1-ўринни вазирлик Академияси вакиласи подполковник Б.Юлдашева, 2-ўринни Бухоро вилояти ФВБ вакиласи подполковник Н.Айназарова ҳамда 3-ўринни Андижон вилояти ФВБ вакиласи хизматчи О.Наримановалар эгалладилар.

Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни вазирлик Академияси, 2-ўринни Фарғона вилояти ҳамда 3-ўринни Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг терма жамоалари эгалладилар.

Шу билан бирга, мусобақада ёш иштирокчилари орасидан “Энг маҳоратли ёш шахматчи” номинацияси бўйича Фарғона вилояти ФВБ хизматчиси Ш.Ғанижонова ғолиб деб топилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг махсус совғалари билан тақдирланди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар вазирлик томонидан кўчма кубок, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?