SpaceX Starship 10-синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
Фото: AP Photo / Eric Gay
SpaceX компанияси ўзининг Starship космик кемаси прототипи билан 10-синов парвозини муваффақиятли бажарди. Кема Ҳинд океанига қўнди, тезлатгич эса Мексика кўрфазига мулойим тарзда туширилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ракета Штатнинг Техас шаҳрида жойлашган Starbase космодромидан маҳаллий вақт билан соат 19:30 да (Тошкент вақти билан 04:30) учирилди. Бу сафар тезлатгични старт майдонига назоратли равишда қайтариш режалаштирилмаган эди. У ажралгандан сўнг секинлаштирилиб, Мексика кўрфазига туширилди.
Компания илк бор Starship юк бўлими орқали Starlink алоқа тизими учун мўлжалланган саккизта сунъий йўлдош симуляторини чиқаришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Raptor двигатели қайта ишга туширилди ва ерга қайтиш жараёнида ишончлиликни оширишга қаратилган бир қатор янгиланишлар синовдан ўтказилди.
Таъкидланишича, Starship прототипининг аввалги уч парвози омадсиз якунланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг