Сўнгги икки мундиалда совриндор бўлган жамоа 2026 йилги мусобақада ҳам қатнашади
Кеча, 14 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Куннинг эътиборли баҳсларидан бири Хорватия терма жамоаси ва Фарер ороллари терма жамоаси ўртасида кечди. Учрашув 1:3 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.
Хорватия терма жамоаси сафида йўлга қўйилган голларга Жоcко Гвардиол, Петар Муса ва Никола Влазик муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафидаги ягона гол эса Давид Тури ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа саралашнинг сўнгги тури олдидан 19 очко жамғарган Хорватия терма жамоаси ўзининг асосий тақибчиси – Чехия терма жамоасидан 6 очкога илгарилаб кетди ва мундиал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди.
Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси охирги икки Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган. Златко Далик бошчилигидаги жамоа 2018 йилги мундиалда кумуш, 2022 йилги мусобақада эса бронза медалларини қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг