Сохта пулларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга тушди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаро кўрсатмасига асосан, ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслар хонадонлари кўздан кечирилганида, қалбаки пул бирликларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноутбук, рангли принтер, турли хил ўлчамдаги қайчи ва чизғич буюмлари ашёвий далил тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан қилмишга алоқадор 8 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг