Сўх туманида япон чойини етиштириш йўлга қўйилмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг пурвиқор тоғлар, зилол сувли сойлар бағрида жойлашган, табиати гўзал ва бетакрор Сўх туманида доривор ўсимликларни етиштириш тобора оммалашиб бормоқда.
Айни пайтда туманда ташкил этилган “Сўх Шафран экспорт” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан “Чашма” МФЙ ҳудудида 12 гектар ер ўзлаштирилиб, заъфарон ўсимлиги етиштириляпти. Ўтган йили 20 килограмм ҳосил олиниб, унинг салмоқли қисми экспортга жўнатилди. Ҳозирда заъфаронни Қувайт ва Польша давлатига экспорт қилиш бўйича келишувга эришилган.
— Жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни ўрганиб, Тошкент давлат аграр университети олимлари билан ҳамкорликда япон чойи етиштириш мақсадида яна бир истиқболли лойиҳани амалга оширишга киришдик, —дейди “Сўх Шафран экспорт” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Рашоджон Одилбоев. — Синов тариқасида дастлабки экилган 100 туп япон чойи кўчатининг 90 таси бехато ўсди. Демак, Сўхнинг табиий-иқлим шароити япон чойини кенг миқёсда етиштириш ва экспорт қилиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг