Соатига қарийб 100 киши ёлғизлик сабаб вафот этмоқда
Иллюстратив фото
Дунё бўйича ҳар олти кишидан бири ёлғизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 30 июндаги ҳисоботида қайд этилган.
Қайд этилишича, бу ҳолат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, эрта ўлим кўрсаткичлари ортишига олиб келяпти. Оқибатда худди шу муаммо туфайли сайёрада соатига қарийб 100 нафар, йилига 871 минг нафардан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда.
Тадқиқотларга кўра, 13 ёшдан 29 ёшгача бўлган аҳоли вакилларидан 17-21 фоизи ўзини ёлғиз ҳис қилади. Энг юқори кўрсаткичлар ўсмирлар орасида қайд этиляпти.
Паст даромадли давлатларда респондентларнинг 24 фоизи ўзини ёлғиз, деб ҳисоблайди. Бу — юқори даромадли мамлакатларга нисбатан (11 фоиз атрофида) икки баравар юқори кўрсаткич.
Шу боис ЖССТ бу муаммога глобал эпидемия, деб таъриф бериб, барча давлатлар, ҳамжамиятлар ва фуқароларни ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг