Словенияда президентлик сайлови бўлиб ўтди

16:51 24 Октябр 2022 Дунё
494 0

23 октябрь куни Словенияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Словенияда можаритар сайлов тизими амал қилади. Агар номзодларнинг бирортаси ҳам 50+1 фоиз овоз ололмаса, 13 ноябрь куни иккинчи тур сайловлар бўлиб ўтади.

Словения сайлов қонунчилигига кўра президентликка номзодини қўйган шахс қуйидаги учта талабдан бирини бажариши зарур:

1. Миллий ассамблея аъзоларининг 10 нафари номзодни қўллаши

2. Бир ёки бир қанча партияларнинг, Миллий ассамблеянинг 3 нафар аъзосининг ёки 3000 нафар сайловчининг қўллаши

3. 5000 нафар сайловчининг қўлловига эга бўлиши керак.

Ҳар бир сиёсий партия фақатгина битта номзодни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу йилги сайловда 7 та номзод президентлик учун курашди.

Словения Давлат сайлов комиссияси маълумотларига кўра 99.93% овозлар санаб чиқилган. Сайловда иштирок этганлар 51.06% ташкил этмоқда. Ҳозирда номзодлар орасида Анзе Логар 33.96%, Наташа  Мусар 26.87% овоз олиб иккинчи тур сайловда иштирок этиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?