Сирдарёлик "Токио — 2020" қатнашчилари 5 нафарга етди
Халқаро Олимпия қўмитасидан Италиянинг Вареза шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган Регата мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритган сайхунободлик Отабек Қўчқоров ва Феруза Бўрибоеванинг Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганлиги ҳақидаги расмий хати келди.
Шундай қилиб, Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган сирдарёлик спортчилар 5 нафарга етди. Аммо ҳали бу ҳаммаси эмас. Гап шундаки , сирдарёлик яна икки нафар спортчи: найза улоқтириш бўйича Наталя Семёнова ҳамда узунликка сакраш бўйича Жавоҳир Нориевда ҳам Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд.
Маълумот учун: вилоят тарихида илк бор Олимпиадада 5 нафар сирдарёлик спортчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
(«Халқ сўзиʼ).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг