Сирдарёдаги ЙТҲда «Жигули» мажақланиб кетди
Видеодан кадр
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида «Isuzu» русумли юк машинаси ва тўртта енгил автомобиль иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 30 ноябрь куни соат 13:45 ларда Мирзаобод тумани Оқолтин МФЙ ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 Автомобиль йўлининг «Душанбе — Тошкент» йўналиши 94-километрида рўй берган.
«Isuzu» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу автомобиль йўлига туташ бўлган маҳаллий аҳамиятдаги 20 В 001 автомобиль йўлига навбат билан қайрилиб олаётган «ВАЗ 2101» ҳамда иккита «Nexia-3» русумли транспорт воситаларининг [видеода «Gentra» ҳам кўринган] ортидан келиб урилган.
https://t.me/xsuz_video/704Ҳодиса оқибатида «ВАЗ 2101» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб вилоят тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Билдирилишича, ҳозирда содир этилган ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг