Сирдарёда собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди
Фото: Kun.uz
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида бир оиланинг уч аъзосини қасддан ўлдирган собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди.
Суд қарорида келтирилишича, қотиллик жорий йилнинг апрель ойида содир этилган. Шу йилнинг 4 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида фуқаро М.Ш.га оид ушбу жиноят иши кўриб чиқилган.
Маълум бўлишича, судланувчи 2022 йилдан 2023 йилгача ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлимида махсус қабулхона навбатчилик қисми инспектори лавозимида ишлаган.
Эркак 26 апрель куни фуқаро Э.К. (аёл)нинг уйига борган ва суҳбат давомида улар орасида келишмовчилик юзага келган. Аёл эркакнинг отаси ва қизини ҳақоратлагани сабабли жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг судланувчи хонада бўлган ўткир тиғли аёллар тирноғини текислаш воситаси билан жабрланувчининг бўйин, жағ ва пешона соҳаларига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Эркак ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шовқин бўлган хонага қараб келаётган марҳуманинг ўғлини ва унинг онаси М.К. (аёл)ни ҳам ўлдириб, мурдалар ётган хоналарни қасддан ёқиб юборган.
Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в, р» бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди. Жазо муддати 2024 йил 27 апрелдан бошлаб ҳисобланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг