Сирдарёда «SevSirdaryo.uz» инновацион платформаси ишга туширилди
Сирдарё вилоятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг муаммоларига тезкор ва шаффоф ечим топиш мақсадида «SevSirdaryo.uz» инновацион платформаси ишга туширилди.
«Эндиликда ҳар бир мурожаат очиқ, ҳар бир ижро халқ назорати остида бўлади», деди Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.
«SevSirdaryo.uz» — бу оддий сайт ёки платформа эмас. Бу халқ ва давлат ўртасидаги очиқ мулоқот, масъулият ва ишончга асосланган замонавий рақамли кўприкдир, дейилади Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида.

Энди ҳар бир фуқаро ўз маҳалласи, кўчаси ёки яшаш жойидаги муаммолар, масалан, йўл, ёритиш, ободонлаштириш, коммунал хизматлар билан боғлиқ ёки бошқа масалаларни онлайн тарзда юбориши мумкин. Барча мурожаатлар белгиланган ижрочиларга йўналтирилади ва уларнинг ижроси очиқ ҳамда шаффоф тарзда назорат қилинади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг