Сирдарёда кўпкари ўйинлари бўлиб ўтди (Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Кўпкари оддий кўнгилочар ўйин эмас, у эрни эр қиладиган, унда мардлик, жасурлик, эпчиллик ва довюракликни шакллантирадиган жиддий машғулот.
Жорий йилнинг 27 феврал санасида Сирдарё вилояти Боёвут туманида ташкил қилинган кўпкари ўйинлари ҳам ана шундай халқимизга хос анъана ва қадриятлар асосида бўлиб ўтди.
Кўплаб кўпкари ишқибозлари ва полвонларни бир ерга жамлаган мазкур ўйин ҳақиқатда қизғин бахсларга бой бўлди. Бир-биридан ҳар жиҳатдан қолишмайдиган беллашувчиларнинг шижоатини, ҳаракатини кузатаётган халқ олқишлари билан уларни қўллаб-қувватлаб, руҳий мадад берди. Бу жараённи кузатаётиб одамнинг кўнгли беихтиёр ўзгача ҳисларга бурканади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада нафақат юртимиз, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлардан ташриф буюришган чавандозлар ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Мусобақага Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан тузилган жамоа ҳакамлик қилди.
Бу мусобақада асосий масала совринга қўйилган қимматбаҳо нарса эмас, аксинча, баковулнинг адолати, номдор чавандознинг абжирлиги, ҳақиқатнинг ғалаба қозониши, омад доим мардники бўлишидир.
Мусобақа якунида ғолиб иштирочилар турли қийматга эга солимлар билан тақдирланишди.
“Халқ сўзи”.

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ/"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг